A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

Ўзбекистон ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

01ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлда қабул қилинган “Аксиядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 176-сонли қарорига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1994 йилдаги 285-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Йуқорида таъкидланган Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қимматли қоғозларга доир битимлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказишни електрон шаклига ўтиш, қимматли қоғозлар бўйича операциялар ва битимларни тузишга доир чекловларни қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни назарда тутади.

Жумладан, қимматли қоғозларни сотиб олиш учун жалб қилинадиган заём маблағлари миқдорига чеклов бекор қилинди (аввал заём маблағлари ҳиссаси сотиб олинаётган қимматли қоғозлар умумий қийматининг 50 фоизидан кўп бўлмаслиги керак еди).

Низомнинг 5-бандига кўра, акцияларнинг олди-сотдиси бўйича иккиламчи бозордаги битимлар фақат уюшган бозорда тузилади, акциядорларнинг талабига кўра акциядорлик жамияти томонидан ўз акцияларини сотиб олиш бўйича битимлар бундан мустасно (ЎзРнинг “Аксиядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддасига қаранг).

Низомнинг 201-банд янги таҳририга кўра, эндиликда қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари, Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси ва қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда рўйхатдан ўтказувчилар бўлган қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчилари, агар улар битимларни тузишда қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилганлигини аниқлаган бўлса, қимматли қоғозлар билан битимларни рўйхатдан ўтказишни рад этишлари шарт.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2014 йилдаги ПФ-4609-сонли Фармони билан тасдиқланган Дастурнинг 44-банди ижросини таъминлаш мақсадида Низом 51-банд билан тўлдирилди, унга кўра қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси инвесторлардан сотишга қўйиладиган қимматли қоғозларни олдиндан баҳолашнинг ўтказилишини талаб қилишга, агар бундай талаб қонунчиликда белгиланмаган бўлса, шунингдек қимматли қоғозларни уларнинг номинал қийматидан паст нархда сотишни тақиқлашга ҳақли эмас.

Бундан ташқари, Низом 251-бандининг янги таҳририга кўра, депозитарий қимматли қоғозлар эгасини унга тегишли бўлган қимматли қоғозларни бегоналаштиришга чеклов қўйилганлиги тўғрисида чеклаш белгиланган (қўйилган) вақтдан бошлаб икки иш куни мобайнида хабардор қилиши шарт.

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus