A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

Мирзо Улуғбек туман Бош имом хатиби Эрдон Эсонов билан учрашув

Берилган мавзу юзасидан сўз Д.Жуманиёзова – Маънавият тарғибот маркази Мирзо Улуғбек туман бўлими раҳбарига берилди. Мавзу бўйича бугунги йиғилишнинг асосий мақсади ва вазифалари бўйича фикр билдириб, минтақамизда бўлаётган ўзгаришлар, воқеа ва ҳодисалар юзасидан қисқача маълумот бериб ўтиб, асосий масала учун сўз навбатини Мирзо Улуғбек туман Бош имом хатиби Эрдон Эсоновга берди. Имом хатиб ўз маърузасида бугунги куннинг долзарб мавзусига айланган ИШИДлар ҳақида гапириб қуйидаги фикларини билдирди.

 Бугунги кунда бутун дунё халқлари тинчлигига раҳна, одамларнинг қалбларига қўрқув, ғулғула солаётган, кимларнидир жигарпорасидан, кимларнидир эса меҳрибон ота-онасидан айираётган, оила деб аталмиш кичик жамиятни пароканда қилаётган ёвуз куч бу – шубҳасиз ИШИД яъни “Ироқ ва Шом ислом давлати” деб ном олган террорчи ташкилотдир. Бу террорчи ташкилот ҳаракатлари биздан узоқ деб бепарво бўлиш бугунги кунда ҳеч бир кишига лойиқ иш эмас. Шу боис ҳам Президентимиз халқимизни ИШИД каби тажовузкор фирқалар ёмонлигидан сақлашга қаратилган ғояларни олға сурдилар. Натижада масъул ташкилотлар, устозлар ва мураббийлар, маҳалла фаоллари томонидан огоҳликка чақирув ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги сиз билан бўлаётган учрашув ҳам бунинг яққол мисолидир.

m02

Бугун бутун дунёга хавф солаётган, дин ниқоби остида турли хунрезликларни амалга ошираётган ИШИДнинг сохта иддаоларию ғаламисликлари, аслида, улар айрим кучларнинг “қонли қўли” эканлигини кўпчилик яхши билади. Зеро, уларнинг даҳшатли қирғинлари, вайронкорлик руҳидаги қарашларини оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб бораяпмиз. Бироқ орамизда англаб-англамай, жаҳоний ваъдаларга ишониб, уларнинг сафига қўшилаётган ёшлар ҳам учраб турибди. Бундай нохушликларининг олдини олиш, фарзандларимизни тўғри йўлдан адашмаслиги учун уларга тўғри маслаҳатлар бериш ва йўл кўрсатиш сизу бизнинг вазифамиз эканлиги ёдда сақлашимиз ва тинчлигимизни сақлашда бирга курашмоқлигимиз зарур.

m03 m04

Имом хатиби бир қанча ёвузликларни олиб бораётга ИСЛОМ ниқоби остидаги разил ниятларни амалга ошираётган кимсалар ҳақида қатор мисоллар келтириб мавзуга хулоса тариқасида шундай деди:   Инсонларни имондан, Ватанидан, яқинларидан, ҳаёт қувончларидан айираётган бу каби манфур тўдаларнинг қутқу ва найрангларидан огоҳ бўлинг. Аллоҳ берган омонат умрни солиҳ амаллар билан безатинг ! Маданият, одоб-ахлоқ ва инсоният кушандаси бўлган “ИШИД” дек зарарли тоифанинг хатарларидан огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Аллоҳ барчамизни Ўзининг тўғри йўлидан адаштирмасин, омин! Юқорида келтирилган маълумотлар умумлаштирилган холда савол жавоблар бўлиб ўтди, Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб жавоблар олишди. Тадбир якунида йиғилганлар ўз фикрларини билдиришди ва қорида келтирилган маълумотлар умумлаштирилган холда Кенгаш

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus