A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

Хотира ва қадрлаш куни

Аввало сўз бошида корхона раҳбари барча фаҳрийларимизни, азиз юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаб, уларнинг ҳозирги тинч-осойишта ҳаётда яшашимизда бебаҳо хизматлари чексиз эканлиги ва доимо уларни иззат-эҳтиром билан қадрлашимиз кераклигини айтиб ўтди. Бу байрамнинг келиб чиқиши, унга етишиш учун қанчадан қанча инсонлар жонини фидо қилганлиги ва бу кунлар қадрининг баландлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни руҳини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир дея ўз сўзини якунлади.

Сўз: Ш.Т. Агзамходжаева-ходимлар бўлими инспектори-кенгаш аъзосига.

Байрам муносабати корхонамизда ишлаб ҳозирги кунда нафақада дам олаётган аёлларимизни эслаб, уларнинг холидан хабар олиш бизнинг энг асосий вазифамиз эканлигини унутмаслигимиз керак. Аёл ходимларимиздан 7 нафари ҳозирги кунда нафақада дам олишмоқда. Улар корхона томонидан берилаётган нафақа пулларини ўз вақтида олиб боришлари назоратга олинган. Куз-қиш мавсумида уларнинг қишки жамғармасига амалий ёрдам бериш доимий равишда режага киритилган. Булардан ташқари уруш йиллари фронтда хизмат қилган аёлларимиз холидан хам хабар олиш йўлга қўйилган. Корхона ходимлари ёлғиз қолган қарияларимиз ва уруш қатнашчиларининг уйларига ташриф буюришиб ўзларининг шахсий жамғармасидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан уларнинг кўнглини олиб келишмоқда

m010 m011

Шу ўринда бу кун ҳақида қисқача эслаб ўтишни жоиз деб топдим. Байрам арафасида 9 май – Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан халкимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Иккинчи жахон уруши дахшатларининг гувоҳи бўлган кишилар тобора камайиб бормокда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати бекиёсдир. Фашизм устидан козонилган ғалабага бу йил 70 йил тўлади. Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳали хамон ўчгани йўқ.

m012 m013

Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus