A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

Халқаро инвестиция форуми

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 апрел 2015 йилдаги ПҚ-2340-сонли "Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"-ги Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда хорижий инвесторларга сотишни амалга ошириш бўйича акциядорлик жамияти рўйхатлари ташкил этилди. Бу рўйхатга "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти ҳам киритилди.

mejd invest forum

"Maxsusenergogaz" АЖ 2015 йил 5-6 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумига қатнашди.

Форум ишларида 33 дунё давлатларидан бўлган 560 хорижий фирма ва компания, сармоя фондлари ва банклардан, ҳамда Дунё банки, Халқаро молиявий корпорациялардан, Осиё ривожланиш банки вакиллари ва бошқа нуфузли халқаро молиявий ва иқтисодий институтлардан олимлар ва экспертлар қатнашишди.

Тадбирнинг асосий мақсади – Ўзбекистон Республикасининг етакчи корхоналари тақдимотини, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобидан Республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш ва шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда технологик янгилашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатдош маҳсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш, шунингдек корпоратив бошқарувда замонавий амалиётни жорий этиш.

"Maxsusenergogaz" АЖ Инвестиция форуми доирасида Корея ва Польша етакчи хорижий компания вакиллари иштирок этишди. "Maxsusenergogaz" АЖ иқтисодий ва сармоявий салоҳиятини оширадиган видео ролик ва слайдли презентациялар намойиш бўлди, буклет, журналлар тақдим этилди ва тарқатилди. Форум якунларида Жамият акцияларини ўзаро қайта сотиб олиш ҳақида хорижий вакиллар билан Меморандум имзоланди. (Корея)

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus