A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

Байрам дастури

“MAXSUSENERGOGAZ” АЖда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остидаги тадбир бўлиб ўтди.

Президентимизнинг шу йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилаётган тадбир ва ундан кўзда тутилган мақсад ҳақида ва тадбирга таклиф қилинган меҳмонлар билан таништириб ўтди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар иқтисодиётимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Жойларда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари туфайли шаҳару қишлоқларимиз қиёфаси йилдан-йилга чирой очиб, аҳоли турмуш даражаси ошиб бораётганлиги тахсинга лойиқдир.

bayram 01 bayram 02

Президентимиз томонидан ишлаб чиқилган тараққиётнинг “ўзбек модели” туфайли бугун дунёдаги саноқли мамлакатлар қаторида давлатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланаётгани, халқимиз осойишталиги таъминланаётганини жаҳон эътироф этмоқда, – дейди Акмал Умаралиев – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати – Кўплаб халқаро ташкилотлар ва институтларнинг ижтимоий тадқиқот, сўровлари натижаларида ҳам бу ўз ифодасини топмоқда. Лекин бунга ўз-ўзидан эришилмаётгани, бунинг ортида давлатимиз томонидан аниқ йўналтирилган сиёсат мужассам эканини халқимизга, айниқса, ёшларга тушунтириш зарур. Бу ўтган кунларга назар солиб, керакли хулосалар чиқариш, “кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?” деган саволга жавоб топишимизга ёрдам беради.  Яна маърузада Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, 25 йиллик давр мобайнида босиб ўтган йўлимиз ва мустақиллик давридан олдинги ва кейинги ўзгаришлар ҳақида гапириб ўтилди, залда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб ҳам олишди.
bayram 03 bayram 04
Маърузани  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Ўзбек Миллий академик драма театри артисти Зухра Ашурова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри артисти - Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри артисти- Тохир Саидов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбек Миллий академик драма театри артисти- Фарход Абдуллаевлар давом эттиришиб ташриф буюрганларни келаётган байрам билан табриклашди ва байриам кайфиятини улашишди.
bayram 05 bayram 06
 Сўз навбати шоира Захро Хасанова – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Гулхан” журнали бош муҳарририга берилди.  Шоира мустақиллигимизга эришилгандан сўнг таълим соҳасида ҳам қилинган ўзгаришлар, қўлга киритилган ютуқларимиз ва эришилган марралар ҳам хақида гапириб ўтди. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида ўтказилаётган тадбирлар, амалга оширилаётган эзгу ишлар ҳақида гапириб ўтди. Фарзандларимиз учун яратилган шароитлар фан, таълим, спорт, маданият соҳасидаги яратилган шароитлар тўғрисида фикр билдирди.  Оила – муқаддас қўрғон, унинг мустаҳкамлиги ота-онанинг ўзаро тотув ҳаёт кечиришига боғлиқ, – дейди Захро Хасанова. – Бу фарзандлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга. Ўзбек оиласининг ўзига хос урф-одатлари, қадриятлари, меҳр-оқибат, андиша каби туйғуларда намоён бўлади. Миллий қадриятларимиз сифатида эъзозланиб келинаётган ота-онани ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш, фарзандни баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, унинг келажаги учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш анъанаси истиқлол йилларида янгича мазмун касб этгани, бугун оилалар ҳаётида ўз исботини топаётир. Кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад ана шу ҳаётий ҳақиқатни намунали оилалар воситасида юртдошларимизга яна бир бор намоён этишдан иборат.
bayram 09 bayram 10
Тадбир якунининг маданий дастурини Азим Муллахонов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмашмаси хонандаси – Шахбоз Элназаров ўзларининг Ватан ҳақидаги қўшиқлари ва дилга яқин тароналар билан якунлашди.
bayram 11 bayram 12
Бундай тадбирларнинг ўтказилиши, байрамларнинг барчаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик ва ҳамжиҳатлик муҳити, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасидир. Ўтказилган тадбир якунида йиғилганлар ўзларининг тадбир ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдиришди ва ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик эълон қилишди.

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus