A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

“Ўлчов воситаларини давлат текширувидан ўтказиш учун электрон аризаларни тақдим этиш” янги хизмати йўлга қўйилди

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Фуқаролар ва субъект тадбиркорларига қўшимча қулайликлар яратиш, хусусан ўлчов воситаларини давлат текширувидан ўтказилишини соддалаштириш мақсадида “Ўлчов воситаларини давлат текширувидан ўтказиш учун электрон аризаларни тақдим этиш” Ягона порталида янги хизмати йўлга қўйилди.

Энди, янги хизмат туфайли, жисмоний ва юридик шахслар ҳамда улар томонидан фойдаланиладиган ўлчов воситаларининг, шунингдек электрэнергия, газ ва сув ўлчов қурилмаларини текшириш учун интерактив давлат хизматлари Ягона порталида электрон аризаларни тақдим этишлари мумкин.

 

Аризалар юборилгандан сўнг, 24 соат ичида (иш кунларида) аризачининг шахсий кабинетига ўлчов воситаларини давлат текширувидан ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш тўғрисида шартномаси ва аризачи ўз ўлчов воситаларининг текшируви ўтказиладиган манзили, санаси, вақти ва куни хабар билан жўнатилади.

Қабул қилинган аризалар метрологик хизмати ва “Узстандарт” аккредитацияланган агентлиги томонидан кўриб чиқилади ҳамда текширув натижалари бўйича текширилган воситаларнинг сертификат рақами ёки бу воситаларнинг фойдаланишга яроқсизлиги тўғрисидаги хабарномаси юборилади. Бундан ташқари, марказий мониторинг ва Порталда қабул қилинган аризаларни кўриб чиқиш назорати метрологик хизмат томонидан аризаларни ўз вақтида қабул қилинишини ва кўриб чиқилишини таъминлайди, истеъмолчилар томонидан эса маиший хизмат кўрсатиш сифатини баҳоланилиши метрология хизмати фаолиятини янада такомиллаштиришга ҳисса қўшади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 15 апрелдаги №ПҚ-2164-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори-ни таъминлаш мақсадида хизматлар тақдим этилган.

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus