A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

“Наврўз–қадриятлар қадр топган байрам” - Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тадбир

16-17 март кунлари “MAXSUSENERGOGAZ”АЖда Навруз байрамига бағишланган катта тадбир ташкил килинди. Корхонадан кексалик нафақасига чиқиб кетган ва хозирги кунда фаолият олиб бораётган 350 дан ортик ишчи ходимлар ва меҳмонлар ҳам бу тадбирга таклиф этилди.

Наврўз байрами Ўзбекистонда янгиланиш ва янги умидларнинг тугилиши билан ҳам боғлиқ. Шу куни ҳатто ёмонликлар, адоват ва хатолар ҳам кечирилган, муҳтож одамларга ёрдам кўрсатилган. Халкимиз янгиланиш фасли Навруз ҳаммага – яхши кайфият, хонадонларимизга бахт-омад келтиришига ишонади. Яна бир яхши ўзбекнинг фазилатларидан бири меҳмон кутиш ҳисобланади. Мўл-кўл дастурхон безатиш ҳам гўзал одатларимиздан бири демакдир. Бу кунда хар бир хонадонда мехмонларни юзда табассум, хурмат билан кутиб олишади ва ӯзлари ҳам мехмонга боришадилар. Наврузда хеч ким уйда ўтиролмайди! Айникса шаҳар ва кишлокларда ўтказиладиган халк сайиллари, анъанавий миллий ўйинлар, йигитлар кураш мусобакалари, кўпкари мусобакалари хамда халк кўргазмалари билан байрамга ўзгача мазмун баҳш этилган. Сайлларга ташриф буюрган меҳмонлар ўзларига маъқул бўлган эсдалик учун миллий совгаларидан ва ширинликлардан сотиб олишлари мумкин бўлган.

16 март куни корхонада сумалак пишириш бошланди. Энг мухими кечаси катта козон атрофида аёл ходимларимиз йиғилишиб, хазил-мутойиба килишиб, хар биттаси ўз навбати билан сумалак ковлашиб ниятлар килишгани бўлди..

image001  image002

17 март куни эрта тонгдан атроф тозаланиб, дастурхонлар безатилди. Ўзбекнинг шўх тароналари оҳангида меҳмонлар тушлик дастурхонига ташриф буюришди. Сумалак хамма «MAXSUSENERGOGAZ» АЖ ходимларга, хамда бошка ташкилотларга ҳам таркатилди. Сумалакни татиб, хамма албатта яхши ниятларни тилак килишди.

image003 image004

Дастурхонларга миллий таомларимиздан сумалак, кўк сомса ва кўк чучвара, ширинликлар ва ўзбекнинг шохона таоми ош тортилди. Корхонамиз рахбарлари бизнинг байрамимизга мехмонлар келишганидан жуда хам хурсанд булишди.

image005 image006

Корхонада фаолият олиб бораётган миллатидан қатъий назар барча байрам тадбиридан мамнун бўлишиб, юртимизда ана шундай байрамлар борлигига ва шундай гўзал осойишта юртда яшаётганлигига шукроналик келтиришди.

Умумхалқ байрами Навруз хамманинг кўнглига илиқлик, юракларига баҳорий кайфият, юзларига табассум хадя этувчи байрамдир. Хар куним булсин Навруз - дея бежис айтиб утишмаган ота – боболаримиз. Шундай экан Навруз шукуҳи юртимизда хар доим кезиб юрсин ва ҳар бир уриб турган юракни тарк этмасин.

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus