“ТАСДИҚЛАНГАН” "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти Акциядорлар умумий йиғилиши 30 июн 2016 йилдаги 1 - сонли баёни билан Йиғилиш Раиси, Кузатув кенгаши Раиси _______________ О.Б. Убайдуллаев |
МУНДАРИЖА
1. Умумий қоидалар.
2. Кузатув кенгашининг ваколат доираси.
3. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш (тайинлаш) ва ваколатларини аввал бекор қилиш.
4. Кузатув кенгаши Раиси.
5. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.
6. Кузатув кенгаши мажлиси ва қарор қабул қилиш тартиби.
7. Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш тартиби.
8. Кузатув кенгаши аъзолари масъулияти.
9. Хулоса қоидалари.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акцидорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда - қонун), "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилди ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланди.
1.2. Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгашининг мақомини, ишини, Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиш тартибини, шунингдек, Кузатув кенгаши ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
1.3. Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни ташкил этади, Қонун ва Жамият Уставида ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.
1.4. Кузатув кенгаши Жамият бошқарув органи ҳисобланади.
1.5. Кузатув кенгаши Жамият бошқаруви масаласи борасида Акциядорлар умумий йиғилиши олдида ҳисобот беради.
2. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ
2.1. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
2.1. Жамият Кузатув кенгаши ваколатига кирган масалалар Жамият ижроия органига хал қилиш учун берилиши мумкин эмас.
3. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ (ТАЙИНЛАШ) ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ АВВАЛ БЕКОР ҚИЛИШ
3.1. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан, қонунчилик ва Жамият Уставига мувофиқ равишда, бир йил муддатга сайланадилар.
3.2. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Жамият Устави томонидан белгиланади ва 5 (беш) кишилик таркибдан иборат бўлади.
3.3. Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланиши чекланмаган.
3.4. Жамият Боқаруви аъзолари Жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайланиш ҳуқуқига эга эмас.
3.5. Кузатув кенгаши аъзолари таркибига, шу Жамиятнинг ўзида, меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.
3.6. Жамият Кузатув кенгаши таркибига Қонунда белгиланган тартибда сайланиши мумкин:
3.7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиши кумулятив овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда, ҳар бир акциядорга тегишли овозлар Кузатув кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шахс шу тариқа олинган овозларни 1 (битта) номзодга бериши, ёки 2 (икки) ёки ундан ортиқ номзодлар орасида тақсимлаши мумкин. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар, Жамият Кузатув кенгашига сайланган деб ҳисобланадилар.
3.8. Сайланган Кузатув кенгаши аъзосининг ваколати эрта тугатилиши Акциядорлар умумий йиғилиши қарори томонидан белгиланади.
3.9. Кузатув кенгаши аъзолари Жамият аффилланган шахслари деб тан олинади,
4. КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ
4.1. Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари орасидан Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.
4.2. Кузатув кенгаши ўз таркибидан Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонидан кўпчилик овоз бериши орқали Кузатув кенгаши раисини қайта сайлаш ҳуқуқига эга.
4.3. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси унинг ишини ташкиллаштиради, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкиллаштиради, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.
4.4. Кузатув кенгаши Раиси Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларини тақсимлашни амалга оширади.
4.5. Кузатув кенгашининг Раиси ёки Кузатув кенгаши томонидан раис ваколати юклатилган шахс Жамият томонидан Жамият Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномасини тузади.
4.6. Кузатув кенгаши Раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифалари Кузатув кенгашининг аъзоларидан бирига юклатилади.
5. КУЗАТУВ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби Жамият Устави ва Мазкур Низомга асосан белгиланади.
5.2. Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгаши Раисининг шахсий ташаббуси, Кузатув кенгаши аъзосининг, Тафтиш комиссиясининг, Жамият ижро этувчи органининг ҳамда, Жамият Уставида белгиланган шахслар талабига биноан чақирилади.
5.3. Кузатув кенгаши мажлиси очиқ тарзда, ҳамда сиртқи (овоз бериш йўли билан) ўтказилиши мумкин, Кузатув кенгаши қарори Кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
5.4. Жамият Кузатув кенгаши мажлиси одатда камида бир чоракда 1 (бир) марта ўтказилади. Зарур бўлган ҳолатларда Жамият Кузатув кенгаши навбатдан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин.
5.5. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум миқдори жамият Уставида белгиланиб, Кузатув кенгаши аъзоларининг камида 75 (етмиш беш) фоизини ташкил қилиши лозим.
5.6. Агар, Кузатув кенгашининг мажлисида иштирок этувчилар сони Жамият Уставида белгиланган 75 (етмиш беш) фоиздан кам бўлса, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари шундай навбатдан ташқари акциядорлар йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш, шунингдек, ижро этувчи органи раҳбарининг ваколати муддатдан олдин тўхтатилганида, унинг вақтинча вазифасини бажарувчи шахсни тайинлаш ҳуқуқига эга.
5.7. Кузатув кенгаши мажлисидаги қарорлар иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кузатув кенгаши мажлисида қарор қабул қилинишида Кузатув кенгашининг ҳар бир овози бир овозга эга.
5.8. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида иштирок этувчи аъзолар томонидан бир овоздан қуйидаги масалалар бўйича қарор қабул қилинади:
5.9. Жамият Кузатув кенгаши аъзоси ўз овозини бошқа Кузатув кенгаши аъзосига ёки учинчи шахсга бериши йўл қўйилмайди.
5.10. Жамият Кузатув кенгаши Раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг овози тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши қарорига ҳал қилувчи овозни бериш ҳуқуқига эга.
5.11. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 (ўн) кундан кечиктирмай 2 (икки) нусхада тузилади. Кузатув кенгаши мажлиси баённомасини Кузатув кенгаши котиби тузади.
5.12. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
5.13. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган шахслар томонидан имзоланиб, улар баённоманинг тўғри расмийлаштирилиши учун масъулдирлар.
5.14. Жамият Кузатув кенгашининг баённомаси имзоланган кунида Жамият ижро этувчи органига ижро учун топширилади. Агар Кузатув кенгаши томонидан акциядорлар умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинса, мазкур қарор тўғрисидаги маълумот, Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилган кундаёқ жамият ижро этувчи органига етказилади.
6. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
6.1. Кузатув кенгаши аъзоси ҳуқуқларга эга:
6.2. Кузатув кенгаши аъзолари мажбуриятлари:
6.3. Кузатув кенгашининг аъзолари шахсий қизиқишларига асосан бевосита ёки билвосита Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган у ёки бу қарорларга таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.
6.4. Кузатув кенгашининг аъзолари Акциядорлик Жамиятининг имкониятларидан (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти доирасидаги имкониятлар, Акциядорлик Жамиятиннг фаолияти ва режалари тўғрисидаги маълумот) шахсий бойишиш мақсадида фойдаланиши мумкин эмас.
7. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ
7.1. Кузатув кенгаши аъзоларининг ўз зиммасидаги мажбуриятларини бажариш даврида ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатлар учун ҳақ ёки компенсация тўланиб борилади.
7.2. Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш тартиби мазкур Низомга асосан аниқланади.
7.3. Кузатув кенгаши аъзоларига фаол, самарали ва унумли Кузатув кенгашида ишлагани учун мукофот тўлови ва компенсацияси пули Жамият акциядорлари хар ойда Умумий йиғилиши қарорига биноан қуйидаги белгиланган миқдорда туланади:
8. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ МАСЪУЛИЯТИ
8.1. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқлари ва вазифаларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш қилиши лозим.
8.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари Жамият олдида қонунчилик ва Жамият Уставига мувофиқ масъулдирлар. Бир неча киши масъул бўлган тақдирда, уларнинг масъулияти Жамият олдида ҳамжиҳат ҳисобланади. Бунда, Жамиятга зарар келтирган қарорнинг қабул қилинишида иштирок этмаган ёки қарши овоз берган Кузатув кенгашининг аъзолари масъулиятдан озод этиладилар.
8.3. Жамият, ёки Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг энг камида 1 (бир) фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар), Кузатув кенгашининг аъзоси устидан, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жамиятга келтирилган зарарларни қоплаб беришни талаб қилишга ҳақлидир.
8.4. Кузатув кенгаши аъзоси Жамиятга етказилган зарари учун Қонунчиликда белгиланган тартибда зарарни қоплаб беради.
9. ХУЛОСА ҚОИДАЛАРИ
9.1. Мазкур Низом акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб кучга киради.
9.2. Мазкур Низомда Қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият Уставига асосан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.
9.3. Мазкур Низомдаги киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.