A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
office@maxsus.uz

image_00 image_01 image_03 image_05 image_04

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32А уй

телефон/факс: (+99871) 267-89-12

Энерго-технологик ускуналарнинг техник-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, техник ускуналарни таъмирлаш ва ишга тушириш-созлаш ишлари

Биз амалга ошириладиган ишларнинг юқори сифат ва ишончлилигига кафолат берамиз.

Бизнинг максадимиз – ҳаёт фаолиятида максимал даражада бўлган электр таъминоти билан таъминлаш.

"Махsusenergogaz” Акциядорлик Жамияти Сизнинг самарали ва унумдор ҳамкорингиз бўлишига умид килади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва собиқ “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖ, “Андижоннефт” АЖ акциядорлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПК-4388-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖ, “Андижоннефт” АЖлар “Ўзбекнефтгаз” АЖга қўшиш йўли билан қайта ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-370-сонли қонунининг 51-моддасига мувофиқ эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорларига дивидендлар тўлаш бўйича ишлар давом этаётганлигини маълум килган ҳолда, талаб қилиб олинмаган дивиденд маблағларини олиш учун жамият акциядорларидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.
Телефон: (0-371) 231-13-96.

2020-йил давомида келиб тушган мурожаатлар сони:
Оғзаки мурожаатлар: 2
Телефон / факс орқали: 1
Корпоратив веб-сайт / e-mail орқали 1
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали: 0
Бошқа усуллари орқали: 0
Умумий сони: 4
Кўриб чиқилмокда: 2
Жавоб юборилди: 2

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus