A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Тафтиш комиссияси тўғрисида низом (22.05.2014)

 

 

“ТАСДИҚЛАНГАН”

"MAXSUSENERGOGAZ" акциядорлик жамияти

Акциядорларининг навбатдан

   ташқари умумий йиғилиши

22 май 2015 йилдаги

1 - сонли баёни билан

 

"MAXSUSENERGOGAZ" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

 

МУНДАРИЖА.

1. Умумий қоидалар.

2. Тафтиш комиссияси ваколатлари.

3. Назорат ўтказиш тартиби.

4. Тафтиш комиссиясини тузиш тартиби.

5. Тафтиш комиссиясининг йиғилиши ва қарорлари.

6. Тафтиш комиссия аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

7. Тафтиш комиссияси аъзоларининг харажатлар ҳақи ва компенсацияси.

8. Тафтиш комиссияси аъзоларининг масъулияти.

9. Якунловчи қоидалар.

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР.

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига ва “MAXSUSENERGOGAZ” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

2. Низом тафтиш комиссиясининг фаолият тартибини, ваколатини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгилайди.

3. Тафтиш комиссияси Жамиятнинг, уни бошқариш органларининг фаолиятини ички молиявий-хўжалик ва ҳуқуқий назорат қилиш вазифасини амалга оширувчи назорат органидир.

4. Бошқарма ва Жамият Кузатув кенгаши тафтиш комиссия фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.

5. Тафтиш комиссияси Акциядорларнинг умумий йиғилишига ҳисобот беради.

2. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ВАКОЛАТЛАРИ

2.1. Тафтиш комиссиясининг асосий мақсади - Жамият бошқарув органлари ва акциядорларига, Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳамда назорат ўтказилишида бўладиган камчиликлар ва хатоликлари тўғрисида ишончли ахборот бериш.

2.2. Тафтиш комиссияси ваколатлари Жамият Устави, Қонуни ва мазкур Низомига мувофиқ белгиланади.

2.3. Жамият тафтиш комиссияси:

  • Тафтиш комиссияси, акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ташаббуси билан ёки овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эга бўлган қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги Жамият молиявий-хўжалик фаолиятини якунлари бўйича текширишлар амалга оширилади;
  • Жамият йиллик фаолияти ёки бошқа давр ичидаги фаолияти бўйича Жамият молиявий-хўжалик фаолияти текширувлари якунларига доир хулоса тузади;
  • Жамият молиявий-хўжалик фаолияти текширув натижалари тўғрисида умумий акциядорлар йиғилишига, Кузатув кенгашига ва Жамият Бошқарувига маълумот бериши керак;
  • Жамият бошқаруви тақдим этган ҳужжатлар асосида Жамиятнинг аффилланган шахслар билан тузилган битимлари ёки Жамият йирик битимларини, шунингдек бундай битимларни тузишда қонунчилик ва Жамият ички ҳужжатлари талабларига риоя этишини таҳлил қилади;
  • Ҳисобот чорагида аффилланган шахслар билан битимлар ёки Жамиятда йирик битимлар мавжудлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди;
  • Аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки Жамиятдаги йирик битимлар, шунингдек бундай битимларни тузишда қонунчилик ва Жамият ички ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда, хулосани Жамият кузатув кенгаши мажлисига ҳар чоракда тақдим этади.

3. НАЗОРАТ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ.

3.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг, Жамият Кузатув кенгашининг қарори ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра Жамиятнинг бошқа давр ичидаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган текширув якунларига доир тафтиш назорати Жамият Кузатув кенгашини хабардор этиш йўли билан амалга оширилади.

3.2. Жамият молиявий-хўжалик фаолиятига доир текширув ўтказиш тўғрисидаги талабнома Жамиятга, Тафтиш комиссияси раиси номига йўлланади.

3.3. Жамият молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказиладиган текширув ташаббускорлари Тафтиш комиссия қарор қабул қилинганидан олдин Тафтиш комиссиясига ёзма ҳолда ўз талабини билдиришига ҳақли.

3.4. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказиладиган текшируви учун барча керакли ҳужжатларни ва материалларни ўрганиб чиқиши керак.

3.5. Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган текширув натижалари йиллик умумий акциядорлар йиғилишида кўрсатилиши учун ҳисобот ва хулосаларни тайёрлайди ва:

  • Ҳисоботларда ва Жамиятнинг бошқа молиявий ҳужжатларида маълумотларнинг ишончлилиги баҳоси;
  • Бухгалтерия ҳисоботи ва молиявий ҳисоботларда Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти қонунига мувофиқ кўрсатилган хатоликлар бўйича маълумотларни ўз ичига олади.

3.6. Тафтиш комиссияси Жамият кузатув кенгашига Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига доир, йиллик натижаларини Кузатув кенгаши Жамият акциядорлар йиллик умумий йиғилиши чақируви қароридан олдин тақдим этади.

3.7. Акциядорлар умумий йиғилишининг, Жамият Кузатув кенгашининг қарори ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш) фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра Жамиятнинг бошқа давр ичидаги молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган текширув якунларига доир хулоса тасдиқланганидан сўнг Тафтиш комиссияси ушбу хулосани Жамият кузатув кенгашига 1 (бир) иш кунидан кечиктирмай тақдим этади.

4. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ.

4.1. Жамият Тафтиш комиссиясининг миқдорий таркиби Жамият Устави билан белгиланади ва 3 (уч) кишидан иборат бўлади.

4.2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилишида бир йил муддатга сайланади.

4.3. Жамият, овоз берувчи акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин 10 (ўн) иш кундан кечиктирмай Жамият тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодларни кўрсатишга ҳақли.

Акциядорлар (акциядор) Жамият тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан 3 (уч) иш кунидан кечиктирмай ўзгартиришлар киритишга ҳақли.

4.4. Мазкур Низомнинг 4.3-бандига кўрсатилган талабларга риоя қилмаган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Тафтиш комиссияси номзодларига ўз номзодларини мустақил равишда сайлашга ҳақли.

4.5. Бир шахснинг ўзи Жамият тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет 3 (уч) мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

4.6. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир пайтнинг ўзида Жамият кузатув кенгашининг аъзолари, саноқ комиссиясининг аъзолари бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

4.7. Тафтиш комиссияси таркибига Жамият акциядорлари (юридик ва жисмоний шахс акциядорлари) сайланадилар.

4.8. Тафтиш комиссияси таркибига молия ёки иқтисодиёт соҳасида профессионал иш тажрибасига эга бўлган шахслар сайланиши мумкин.

4.9. Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари:

  • Олий ёки ўрта-махсус ўқув юртларида олий иқтисодий маълумот ёки “Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи”, “Аудит” , “Молия” ихтисослиги бўйича маълумоти;
  • Бухгалтерия ҳисоби ёки аудит соҳасида камида 3 (уч) йиллик иш тажрибаси.

4.10. Тафтиш комиссияси унинг аъзолари кўпчилик овози билан ўз таркибидан Тафтиш комиссиясининг раисини сайлайди.

4.11. Тафтиш комиссияси раиси:

  • Тафтиш комиссияси ишини ташкил этади;
  • Тафтиш комиссияси мажлисига чақиради ва уни ўтказади;
  • Тафтиш комиссияси раиси баённомаларга, ҳисоботларга ва Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшириш натижаларига, аффилланган шахслар билан тузиладиган оддий ва йирик битимларга ва бошқа ҳужжатларга имзо чекади;
  • Жамиятнинг кузатув кенгаши мажлисларида ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тафтиш комиссияси номидан иштирок этади;
  • Жамият Уставида ва мазкур Низомда ва Жамиятнинг бошқа ички ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.

4.12. Тафтиш комиссияси исталган пайтда ўз Раисини тафтиш комиссияси аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозига нисбатан, қайта сайлашга ҳақли.

4.13. Жамият тафтиш комиссияси раиси йўқлигида унинг вазифасини тафтиш комиссияси аъзоларидан бири бажаради.

4.14. Тафтиш комиссияси аъзолари ўз хоҳишига биноан, бир ой олдин муддат ичида Жамият Кузатув кенгашига билдирган ҳолда комиссия аъзолиги таркибидан чиқиши мумкин.

5. ТАФТИШ КОМИССИЯСИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ВА ҚАРОРЛАРИ.

5.1. Жамият Тафтиш комиссияси йиғилиши ҳар чоракда 1 (бир) марта Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текширувидан олдин ва уларнинг хулосаларидан кейин, ҳамда бошқа зарур бўлган пайтда ҳам ўтказилади.

5.2. Тафтиш комиссияси йиғилиши Тафтиш комиссияси раиси томонидан ёки Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви, Жамият Устави ва мазкур Низомга белгиланган ҳолда зарур бўлганда Тафтиш комиссияси аъзолари томонидан чақирилади.

5.3. Тафтиш комиссияси йиғилиши тўлиқ ёки вақтинчалик шаклда олиб борилади.

5.4. Тафтиш комиссияси йиғилиши ўтказиш учун 2 (икки) кишидан кам бўлмаган Тафтиш комиссияси аъзолари иштирок этиши шарт.

5.5. Тафтиш комиссияси таркиби 1 (бир) кишини ташкил этган ҳолда, Жамият янги Тафтиш комиссиясини сайлаш мақсадида Жамиятнинг навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиши керак.

5.6. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эгадир. Тафтиш комиссиясининг далолатномалари (Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти текшируви хулосалари) мажлисда қатнашаётганларнинг кўпчилик овози билан тасдиқланади.

5.7. Тафтиш комиссияси Қарорлари Тафтиш комиссияси йиғилиш баёни томонидан расмийлаштирилади ва:

  • Йиғилишни ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
  • Йиғилишда иштирок этадиган Тафтиш комиссия аъзолари рўйхати;
  • Овоз бериш ва уларнинг натижалари (Йиғилишда иштирок этган ҳар бир Тафтиш комиссия аъзоларининг овоз бериш натижаларини кўрсатган ҳолда);
  • Қарор қабул қилиниши кўрсатилади

5.8. Баённомада Тафтиш комиссияси хулосалари, ҳисоботлари ва бошқа материаллар кўрсатилади.

5.9. Тафтиш комиссия аъзоси Тафтиш комиссия қарори билан рози бўлмаган тақдирда баённомада ўзининг фикрини баён этиши, Жамиятга ва унинг акциядорларга маълумот бериши керак.

5.10. Тафтиш комиссия йиғилиши баённомаси Тафтиш комиссия аъзолари иштирокида имзо чекилади ва баённоманинг тўғри тузилганлигига жавобгар ҳисобланади.

5.11. Тафтиш комиссия йиғилиш баённомаси, ҳисоботлари ва Тафтиш комиссия хулосаси ҳамда Тафтиш комиссияга тегишли бошқа ҳужжатлар Жамият Кузатув кенгашига тақдим этилади.

5.12. Тафтиш комиссия йиғилиш баённомаси, ҳисоботлари ва Тафтиш комиссия хулосаси ҳамда Тафтиш комиссияга тегишли бошқа ҳужжатлар қонунларда белгиланган тартибда Жамиятда сақланади.

6. ТАФТИШ КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ.

6.1. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Жамиятдан Жамият молиявий-хўжалик фаолиятига доир ҳужжатлар берилишини талаб қилиш;
  • Аффилланган шахслар билан тузилган битимлар мавжудлиги ёки акциядорлар умумий йиғилишида ёхуд Жамият Кузатув кенгаши томонидан йирик битимлар бўйича қарорлар қабул қилинганидан сўнг Жамият бошқаруви томонидан амалга оширилган йирик битимлар мавжудлиги тўғрисида Жамият бошқарувидан ахборотни талаб қилиш;
  • Кузатув кенгаши аъзоларидан, Жамият Бошқарувида лавозимга эга бўлган шахслардан, Жамиятнинг бошқа мансабдор шахслари ва ходимларидан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига оид масалалар бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришларни талаб қилиш;
  • Жамият Кузатув кенгашининг мажлислари чақирилишини талаб қилиш;
  • Жамият акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини қонунларда белгиланган тартибда талаб қилиш.

Тафтиш комиссияси аъзолари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

6.2. Тафтиш комиссиясининг аъзолари зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланади:

  • Ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажариш;
  • Жамият ва унинг акциядорлари манфаатлари кўзлаб иш қилиш;
  • Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини тегишли тарзда текшириш;
  • Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якуни бўйича хулосани ўз вақтида тайёрлаш;
  • Жамият Бошқарувидаги мансабдор шахслардан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар тақдим этилишини ёзма равишда талаб қилиш;
  • Амалдаги қонунларга риоя қилиш;
  • Жамият фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмаслик.

Тафтиш комиссиясининг аъзолари Қонунга мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам киритишга ҳақли.

7. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ХАРАЖАТЛАР ҲАҚИ ВА КОМПЕНСАЦИЯСИ

7.1. Тафтиш комиссияси аъзоларининг ўз зиммасидаги мажбуриятларини бажариш даврида ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатлар учун ҳақ ёки компенсация тўланиб борилади.

7.2. Тафтиш комиссияси аъзоларининг харажатлар ҳақи ва компенсацияси Жамият Кузатув кенгашининг тавсияси ва Жамият умумий йиғилиши қарорига биноан белгиланади.

  • Тафтиш комиссия раиси ва Тафтиш комиссия аъзоларига Ўзбекистон Републикаси Қонунчилигида кўрсатилган энг кам иш ҳақининг ____ баробарида ҳар чоракда тўланиб борилади.

8. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ

8.1. Тафтиш комиссияси аъзолари Жамият ва унинг акциядорлари манфаатлари кўзлаб иш қилиши керак.

8.2. Тафтиш комиссиясининг ўз мажбуриятларини тегишли тарзда бажармаганликлари учун белгиланган тартибда жавоб берадилар.

9. ХУЛОСА ҚОИДАЛАРИ.

9.1. Низом акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб кучга киради.

9.2. Мазкур Низомда Қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият Уставига асосан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.

9.3. Мазкур Низомдаги киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus