Бизнесни диверсификациялаш мақсадида, «Maxsusenergogas» АЖ томонидан 2022 йилда замонавий бурғулаш ускуналарини қўллаган ҳолда нефт ва газ қудуқларни мукаммал таъмирлаш ва бурғулаш каби янги йўналиш ташкил этилди.
Конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш, хусусан, ишлатилмайдиган қудуқлар фондини тиклаш мақсадида, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Мубарек нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли “Жанубий Кемачи” конининг 144-сонли қудуғида, «Maxsusenergogas» АЖ ва “Ўзбекнефтегаз” АЖ мутахассисларини умумий саъий харакатлари билан навигацион телеметрик тизимларни (MWD) фойланилган холда ва Karamay Jinye Service (Хитой)мутахассисларини иштирокида ён ствол кесиб йўналтирилган қия бурғулаш ишлари олиб борилди.
Қудуқни ён стволини кесиб бурғулаш жараёнида телеметрик тизимларни қўллаш бурғулаш самарадорлигини яхшилашга имкон беради, бурғулаш параметларини оптимизациялаш ва бурғулаш тезлигини ошириш мақсадида реал вақт режимида бурғулаш динамикаси ҳақида маълумот беради.
Амалга оширилган ишлар ва бурғулаш жараёнига жалб қилинган ходимлар машақатли меҳнати оқибатида коннинг фойдаланилмаган зона ва участкаларни қазиб чиқариш жараёнига жалб қилишга ва қудуқда саноат миқёсидаги табиий газ қазиб чиқарилишига имконини берди.