"Махсусенергогаз" AЖ ва "ОДК инжиниринг" МЧЖ ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ва томонларнинг узоқ муддатли ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича меморандум тузилди.
"ОДК" AЖ томонидан ишлаб чиқарилган "НК"типидаги саноат газ турбинаси двигателларини капитал ёки авария-тиклаш ишларини биргаликда бажариш белгиланди.
Малумот учун:
"ОДК инжиниринг " МЧЖ "ОДК" AЖ нинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
"Бирлашган двигател корпорацияси" AЖ (Ростех Давлат корпорацияси таркибига киради) — ҳарбий ва фуқаро авиацияси, космик дастурлар ва денгиз флоти, шунингдек, нефт ва газ саноати ва энергетика учун двигателларни ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган комплекс тузилмадир.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида "Махсусенергогаз" AЖ бош пудратчи сифатида фаолият юритади, "ОДК инжиниринг" МЧЖ еса Ўзбекистон Республикаси нефт-газ тармоғи корхоналарида фаолият юритаётган "ОДК" AЖ томонидан ишлаб чиқарилган "НК" типидаги саноат газ турбинали двигателларини капитал ёки авария-тиклаш ишларини бажарилишини таъминлайди.
Ҳамкорлик доирасида қуйидаги имкониятлар кўриб чиқилади:
- "Махсусенергогаз" AЖ таркибида замонавий жаҳон талабларига жавоб берадиган компрессор ускуналари ва газ турбинали двигателларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича хизмат кўрсатиш марказини ташкил етиш энг яхши маҳаллий ва жаҳон техникаси ва технологияси билан жиҳозланиб, Ўзбекистон Республикаси нефт-газ компанияларининг ушбу турдаги хизмат турларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондиради;
- "Махсусенергогаз" AЖ "ОДК инжиниринг" МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси нефт-газ тармоғи корхоналарида фаолият юритаётган "ОДК" AЖ томонидан ишлаб чиқарилган "НК" типидаги саноат газ турбинали двигателларини капитал ва авария-тиклаш ва сервис хизмати бажарилишини таъминлайди.
- компрессор ва газ турбинаси ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлашга, шу жумладан эҳтиёт қисмлар ва осма ускуналарни етказиб беришга қаратилган ишлар мажмуасини таъминлаш
- Компрессор стансиялари ходимларини ўқитиш, таъмирлаш ишларини ташкил этиш