11 Январь 2023

"Maxsusenergogaz" AЖ Бошқарув Раиси Хақбердиев Д.М бошчилигидаги ишчи гуруҳ «Uzbekneftegaz» АЖ билан ёнланма бурғалаш ишларини олиб бориш бўйича тузилган шартнома асосида Муборак НГКЧБ конларида олиб борилаётган ишлар холати ўрганилди.

Аномал совуқ бўлишига қарамай Бошқарув Раиси бошчилигида мутахасислар гуруҳи Хитойнинг «Карамай» компаниясидан ташриф буюрган мухандислар ҳамда Муборак НГКЧБ бош геологи Абдураимов Б. бошчилигида мутахасислар билан биргаликда Жанубий Кемачи худудида жойлашган 24 сонли қудуқни чуқурлаштирилган холда бурғалаш хамда ZJ-30 қурилмаси билан 144 сонли қудуқни ёнланма қазиш ишлари бўйича жараёнлар ўрганилиб ишларни жаддалаштириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech