21 Ноябрь 2022

“МАХСУСЭНЕРГОГАЗ” АЖ Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этди

2022-йил 14-18-ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Махсусэнергогаз” АЖ Республика тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этди. Ярмарка иштирокчилари йирик ва ўрта ишлаб чиқарувчилар эди.

Иштирок этишдан асосий мақсад компаниянинг саноат ва ҳудудий корхоналар билан саноат кооператив алоқаларини кенгайтириш, товарларни (ишларни, хизматларни) маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришдан иборат эди.

Ярмарка доирасида “Махсусэнергогаз” АЖ тўртта йўналиш бўйича имкониятларни тақдим этди:

  • Хизмат (12 дан ортиқ йўналиш);
  • Муҳандислик (2 йўналиш);
  • Қурилиш (7 дан ортиқ йўналиш);
  • Ишлаб чиқариш (3 хил).

Ярмарка якунлари бўйича янги пудратчилар билан ҳамкорлик ва келишувлар ўрнатилди, хизматлар ва маҳсулотларнинг янги бозорларига чиқиш бўйича 2023-йил учун шартномалар тузилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech