2022-йил 5-7-октябрь кунлари “Махсусэнергогаз” АЖ Қарши шаҳрида бўлиб ўтган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида иштирок этди. Ярмаркада нефт-газ, нефт-кимё, газ транспорти, электроэнергетика, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва бошқа йирик саноат корхоналари иштирок этди.
Иштирок этишдан асосий мақсад компаниянинг саноат ва ҳудудий корхоналар билан саноат кооператив алоқаларини кенгайтириш, товарларни (ишларни, хизматларни) маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришдан иборат эди.
Ярмарка доирасида “Махсусэнергогаз” АЖ тўртта йўналиш бўйича имкониятларни тақдим этди:
Ярмарка натижасида ҳамкорлик ва келишувлар ўрнатилди, хизматлар ва маҳсулотларнинг янги бозорларига чиқиш учун 2023-йил учун шартномалар тузилди.