2023-йилнинг 18-майидан 20-майига қадар Тошкент шаҳрида Иккинчи Халқаро Ўзбекистон энергетика форуми (“Ўзбекистон нефт ва гази – OGU”) бўлиб ўтмоқда. Мазкур конференция Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, тегишли идоралар томонидан қўллаб-қувватланаётган, ёқилғи-энергетика комплексининг барча муҳим тармоқларини қамраб олган мамлакатимизнинг етакчи халқаро тадбиридир.
Ушбу форум доирасида 2023-йил 18-май куни “Махсусэнергогаз” АЖ ва Shandong Kerui Petroleum & Gas Equipment Co., Ltd ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. (ХХР). Shandong Kerui Petroleum & Gas Equipment Co., Ltd. “Махсусэнергогаз” АЖга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Shandong Kerui Petroleum & Gas Equipment Co., Ltd ускуналарини, шунингдек, уларга эҳтиёт қисмларни сотиш ва етказиб бериш ҳамда ушбу ускунага техник хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатиш ваколати берилди.