“Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Максусэнергогаз” АЖ делегацияси бошчилигида “Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ” халқаро энергетика конференциясида “Mitsubisi” ва Турбоден (Италия) компаниялари вакиллари билан қўшма учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Муборак ГҚЗ ва Шўртан НГҚЧБ объектларида генерация лойиҳалари – ОРC лойиҳалари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг нефт-газ соҳасида ҳамкорлик ва бошқа лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг мумкин бўлган истиқболлари тақдим этилди.