10 Ноябрь 2022

"Ўзбекнефтгаз" АЖ акциядорлари диққатига!

"Ўзбекнефтгаз"    АЖнинг    имтиёзли    акциялари    эгаларига    2018,    2019 ва 2020 йил якунлари   буйича   ҳар   бир   акциянинг   номинал   қийматидан 25% миқдорда дивиденд маблағлари тўлаб келинмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ акциядорларига ҳисобланган дивиденд маблағларини ўтказиб беришга тайёрлиги аммо акциядорлар томонидан банк реквизитларини тақдим этилмаганлиги сабабли дивиденд маблағларини утказиб берилишининг имкони мавжуд эмас.

Шунга кура, дивидендларни уз вақтида олиш мақсадида акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилишларини ва банк реквизитлари (транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк коди, акциядорнинг пластик карта рақами) ва паспорт нусхаси тақдим этилишини сураймиз.

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй.

Телефон: 71 207-27-72 (ички номер: 2061, 2064, 2065, 2066).

Электрон почта манзили: kans@ung.uz


 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech